Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи Финляндияга етиб борди


Финляндияда икки фуқаронинг ўта хавфли H1N1 вирусини юқтиргани аниқланди.

Финляндия расмийларига кўра, бу шахслар яқинда Мексикада бўлиб қайтган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Мексикадан тарқала бошлаган мазкур касаллик жаҳоннинг 30дан ортиқ давлатида қайд этилиб, вирусни юқтирганлар сони 4800 кишига етиб қолган. Шу кунгача тўртта давлатда 61 киши мазкур вирусдан вафот этди.

11 май куни Хитойда ҳам чўчқа гриппи деб номланаётган ушбу янги вирусга чаланишнинг биринчи ҳолати расман қайд этилди.
XS
SM
MD
LG