Линклар

Сватда амалиëтлар давом этмоқда


Покистон хавфсизлик кучлари Сват водийсида толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда.

Ҳарбийларнинг билдиришича, бугунги тўқнашувларда 700га яқин жангари йўқ қилинган. Жангарилар жойлашган ҳудудларга Покистон хавфсизлик кучларининг махсус бўлинмалари сафарбар қилинмоқда.

Покистон расмийларнинг билдиришича, жанглар туфайли мамлакат шимол-ғарбини тарк этган фуқаролар сони бир миллион 300 минг кишига етиб қолган.

БМТ эса шу кунгача 360 минг кишининг расман рўйхатга олинганини маълум қилди.

Айни пайтда Покистон жанубида АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилгани айтилаётган ҳаво зарбалари оқибатида камида саккиз кишининг нобуд бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG