Линклар

"Андижонда одамларни аëвсиз отиб ташлади"


Кўз ўнгимда беш-олти КамАЗга ўликларни қалаштириб олиб кетишди¸ деб эслайди Озодлик билан суҳбатда Андижон қирғини гувоҳларидан бири.

Кўз ўнгимда беш-олти КамАЗга ўликларни қалаштириб олиб кетишди¸ деб эслайди Озодлик билан суҳбатда Андижон қирғини гувоҳларидан бири.

2005 йилнинг 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеалар¸ балки ўзбекистонликларнинг кўпи учун мавҳум ва олис воқеадир. Аммо унга бевосита гувоҳ бўлганлар¸ ўзлари ўша куни бошдан кечирган даҳшатни унута олмасликларини айтадилар.

Суҳбатдошларимиз Андижон воқеаларида шахсан иштирок этмаганлар. Лекин уларнинг уйи воқеа содир бўлган майдонга жуда яқин бўлгани боис¸ улар фожеани ўз кўзлари билан кўришган.

Хавфсизлик юзасидан исм-шарифларини ошкор қилишни хоҳлашмаган бу эр-хотин 2005 йил 13 май воқеаларини хотирлашади.

- Ўқ овозлари жуда ҳам қаттиқ эшитилган бизга. Биз қўрқиб кетганмиз. Нима десам экан¸ ҳозир шуни эслаб¸ ғалати бўлиб кетаяпман. Вертолëт жуда паст учди ва шунда ҳаммани ўққа тутди.

Ўша куни одамларни аëвсиз отиб ташлади. Катта қувурларнинг тагига кириб яширинганларни ҳам топиб отиб чиқишди. Одамларни кечаси билан отиб чиқишди.

Бир аëлнинг тўртми-беш яшар ўғли югуриб кўчага чиқди. Аëл уни қайтараман¸ деб кўчага чиққанида ўқлар уни илма-тешик қилиб ташлади.

Озодлик: Сиз буни ўз кўзингиз билан кўрдингизми?

- Ҳа¸ ўз кўзим билан кўрганман. Ҳозир шу манзарани эсласам жуда ғалати бўлиб кетаман. Ўша куни бунақа воқеалар¸ бақириқ-чақириқлар жуда кўп бўлган.

Мана битта шофëр бола оëғидан ўқ еди. Унинг ëтган жойи билан уйининг ораси яқин эди. Отаси бориб уни олиб кетаман дегунча¸ боласи йўқ. Отаси боргунча¸ ўша шофëр болани отиб йўқ қилиб юборишган¸ дейди суҳбатдошимиз эр-хотин.

Суҳбатдошларимиз қонли воқеаларнинг эртаси - 2005 йилнинг 14 май кунги ҳолатларни ҳам эсга олишади.

- Эртасига биз беайб ўлганларнинг қариндош-уруғларига¸ яқинларига таъзия билдирайлик¸ ëрдам керак бўлса¸ ëрдам берайлик деган мақсадда кўчага чиқдик.

Сой атрофига борсак¸ ҳамма ëқ қон билан тўлиб ëтибди. Маҳалла-кўйдан ўлганлар бор экан. Уларни кўтариб уйларига олиб келишга ëрдам бердик. 14 май куни қўлдан келганча кўп маййитларни олиб калишга ëрдам қилдик.

Озодлик: У ерда ҳукумат айтганидай 187 одам ўлганми?

- Битта КамАЗга одамларни жойласангиз¸ қанча одам сиғиши мумкин? Менинг ўзимнинг кўрганим беш-олти КамАЗ ўлик. Анча одамларни юклаб олиб кетаяпти¸ дейилди ўша ерда.

Озодлик: Ўқ еб ўлганларнинг жасадларини КамАЗга юклашди.

-Ҳа¸ шундай¸ дейди суҳбатдошимиз.

Андижонлик суҳбатдошимизга кўра¸ 13 май воқеаларидан кейин ҳам андижонликларга осон бўлмаган.

- Ўшандан кейин уч кун давомида чақириб кетиб¸ қаттиқ зулм қилишди. Ким бўлишидан қатъий назар¸ Андижон воқеаларида қатнашган қариндоши борми-йўқми¸ бирма –бир олиб кириб кетиб ҳаммани элакдан ўтказишди. Шунинг ичида биз ҳам анча зулм кўрдик.

Озодлик: Сизларни ëки бошқаларни олиб кириб кетганда¸ нима дейишди? Нима учун сизларга зулм ўтказишди?

- Сизлар ҳам аралашиб қолганмисизлар¸ деган маънода қаттиқ сиқувга олишди¸ дейди андижонлик суҳбатдошимиз.

Андижонлик эр-хотинларга кўра¸ бугунги кунда ҳам Андижон аҳлига нисбатан босим ва тазйиқлар давом этаëтир.

- Андижон халқининг ҳозирги кундаги аҳволини яхши дея олмайман. Ўша воқеалардан жабр кўрганларнинг оиласига ҳозиргача яхши бўлмаяпти. Ўтказилаëтган босим ва тазйиқларни оз деб бўлмайди. Ўшандан кейин ҳам шу сабабли қанча-қанча одамлар ўлиб кетди. Бу ҳозир ҳам давом этаяпти.

Тинч қўймаслигига ақлимиз етгандай¸ шуни билгандай ўтиришган одамлар. Ҳеч ким ҳеч кимга мурожаат қилиб дардини айта олмаган.

Озодлик: Одамлар қўрқишганми?

- Қўрқув ҳозир ҳам бор. У кун жуда ҳам оғир кун бўлган. Ҳозир ўйласам¸ эсласам қўрқаман. Ҳозир ҳам одамлар дардини ичига ютади. Биров бировга Андижон воқеалари тўғрисида ҳеч нарса айта олмайди. Кетганлар¸ ўлганлар¸ қамалганлар тўғрисида ҳеч ким ҳеч нарса демайди¸ дейди андижонлик суҳбатдошимиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG