Линклар

Вашингтонда Андижон воқеалари ёдланади


Freedom House – Озодлик уйи ва Ҳюман Райтс Уотч ташкилотлари 13 май куни Вашингтонда “АҚШ ва Ўзбекистон: Андижон воқеаларидан тўрт йил ўтиб” деб номланган махсус брифинг уюштиради.

Бу борада эълон қилинган хабарномада айтилишича, брифингда АҚШ сенатори Жон Маккейн ва ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Лутфулло Шамсутдинов маъруза қиладилар.

Сенатор Маккейн Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистонга сафар қилган ҳамда ушбу воқеаларга алоқадор бўлган ўзбек расмийларига қарши санкциялар жорий қилишни назарда тутган қонун лойиҳаларига ҳомийлик қилган.

Ҳуқуқ фаоли Лутфулло Шамсутдинов эса Андижон воқеалари тўғрисида биринчилардан бўлиб ҳисобот эълон қилган ва кейинчалик Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган.

Айни пайтда¸ Озодлик уйи ташкилоти янги ҳисоботида Ўзбекистонни жаҳонда энг репрессив давлатлар рўйхатига киритди.
XS
SM
MD
LG