Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:33

БМТ Фаластин давлати тарафдори


БМТ Хавфсизлик кенгашининг душанба кунги йиғинига Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раислик қилди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг душанба кунги йиғинига Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раислик қилди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг Вашингтон сафари арафасида БМТ Хавфсизister Sergлик кенгаши мустақил Фаластин давлати ташкил этишга чақирувчи баëнотни бир овоздан маъқуллади.

Душанба куни Хавфсизлик кенгаши алоҳида Фаластин давлатини реалликка кўчириш ва Яқин Шарқда давомли тинчлик келишувига эришиш йўлида шошилинч қадамлар қўйиш лозимлигини урғулади.

Кенгашнинг 15 аъзоси томонидан бир овоздан маъқулланган баëнотда минтақада тинчлик келишуви ва икки давлатлик ечимга бориш учун ўта жиддий дипломатик ҳаракатлар лозимлиги айтилди.

Хавфсизлик кенгашининг вазирлар даражасидаги йиғинида шунингдек БМТ¸ АҚШ¸ Россия ва Европа иттифоқидан тузилган Яқин Шарқ тўртлигидан кенг кўламли келишувга эришиш йўлида ўз саъй-ҳаракатларини кучайтириш ҳам сўралди.

Кенгашнинг душанба кунги йиғинига раислик қилган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров¸ бир овоздан қабул қилинган мазкур баëнот БМТ нинг Яқин Шарқда тинчлик қарор топтириш борасидаги қатъиятидан дарак эканини таъкидлади.

- Хавфсизлик кенгаши бу баëнотда иккала томонни ҳам тинчлик сари илгарилашда қўллаб-қувватлаш қарорида қатъий эканини намойиш қилди. Бу борада фақатгина ўзаро ҳамкорлик ва баëнотда батафсил кўрсатилган ҳуқуқий асосдагина муваффақиятга эришиш мумкин.

Кенгаш аъзолари томонларни ўзаро музокараларни мутлақ бошдан бошлашга чақираëтгани йўқ. Аксинча¸ биз улардан кенгашнинг аввал қабул қилган қарорлари ва эришилган икки томонлама келишувларни ëдда тутган ҳолда сўзлашувларни давом эттиришни сўраймиз¸ деди Сергей Лавров.

Айни пайтда¸ душанба кунги йиғинда Лавров¸ Ливия ва Туркия ҳукуматларининг Хавфсизлик кенгашига йўллаган таклифига ҳам муносабат билдирди. Триполи ва Анқара раҳбарлари кенгашдан Фаластиндаги барча етакчилари¸ хусусан Ҳамас раҳбарларини ҳам тинчлик сўзлашувларига жалб қилишни сўраган.

Лавровга кўра¸ Москва ҳукумати бундай таклифни қўллайди:

- Биз Ҳамас билан алоқани давом эттирамиз ва уларни ўз саъй-ҳаракатларини Фаластин халқининг фундемнтал манфаатларини хизмат қилувчи қадамларга қаратишга тинимсиз даъват қилмоқдамиз. Булардан бири эса¸ Фаластин бирлигини қайта тиклашдир.

Бу мавзу кейинги кунларда янгича аҳамият касб этмоқда. Зотан яқинларгача айрим давлатлар бу мавзуни буткул четлаб ўтиш ва Фаластин жамиятининг фақат кичик қисми билан мулоқот қилишга уриниб келди¸ деди БМТ кенгаши йиғинида Москва дипломатлари раҳбари.

БМТ Хавфсизлик кенгаши баëнотида¸ Жудеа¸ Самария ва Ғазо ҳудудларини бирлаштирувчи Фаластин давлати ташкил этишга даъват қилинади ва Исроил ҳукуматидан бу ҳудудларда яҳудийлар учун турар-жой бинолари қуришни тўхтатиш сўралади. Аммо Исроил¸ бу муаммони икки томонлама сўзлашувлар доирасида ҳам этиш лозимлигини таъкидлаб¸ БМТ Хавфсизлик кенгашидан бу ишга аралашмасликни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG