Линклар

logo-print

Андижон қурбонлари ëдга олинади


13 май куни жаҳоннинг бир қатор шаҳарларида Андижон воқеалари қурбонларини хотирлаш маросими бўлиб ўтади.

Қирғизистондаги “Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни муҳофаза қилиш маркази раҳбари Тўлейкан Исмоилованинг билдиришича, эртага бир гуруҳ ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида пикет ўтказишни режалаштирган.

Худди шундай тадбир Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида ҳам ўтказилади.

Москвадаги тадбир ташкилотчиси Баҳром Ҳамровнинг “Фергана.ру” сайтига айтишича, Москва шаҳар маъмурияти пикет ўтказишга розилик берган.

Швеция пойтахти Стокгольмда ҳам Андижон воқеаларига бағишлаб пикет ўтказиш режалаштирилган.

Айни пайтда Европа, АҚШ ва Австралиядан бошпана топган қочқинлар "Андижон - Адолат ва уйғониш" ташкилотига бирлашишини эълон қилдилар. Ушбу ташкилотнинг таъсис қурултойи 13 май куни Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида бўлиб ўтади.

2005 йилнинг 13 май куни Андижондаги намойиш иштирокчилари ҳукумат томонидан ўққа тутилган эди. Расмий маълумотларга кўра, Андижон воқеаларида 187 киши ҳалок бўлган. Аммо норасмий манбалар ҳалок бўлганлар сонининг бундан бир неча баробар кўплигини таъкидлаб келадилар.
XS
SM
MD
LG