Линклар

Ўзбекистон чегарачиси тожик фуқаросини ўлдирди


Сўғдлик 34 ёшли Алишер Бойқозиев Ўзбекистон чегарачилари томонидан отиб ўлдирилди.

Марҳум яқинларининг Озодликка айтишича¸ воқеа 12 май куни соат 10да Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида содир бўлган.

Тожикистоннинг Зафаробод туманида яшайдиган Алишер Ўзбекистоннинг Ховос туманидан кайтиб келаётган пайтда ўққа тутилган.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг тўрт ойи давомида биргина мана шу минтақада учинчи тожикистонлик Ўзбекистон чегарачилари томонидан ўққа тутилмоқда. Бу воқеаларда икки киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG