Линклар

Тбилисидаги намойишлар бошқа шаҳарларга ҳам кўчади


Грузия мухолифати президент Михаил Саакашвилининг истеъфоси талаби билан ўтказилаётган норозилик намойишларини давом эттирди.

Мухолифат етакчиларининг душанба куни президент Саакашвили билан учрашуви муросасиз якунланган эди.

Сешанба кунги намойишларда мухолифатнинг икки ярим мингдан ортиқ тарафдори парламент олдига йиғилди.

Грузия мухолифатининг намойишлари бир ойдан ортиқ давом этмоқда.

Мухолифат етакчилари Тбилисидан бошқа шаҳарларда ҳам намойишларни уюштириш ва 26 май мустақиллик кунида ҳукуматнинг ҳарбий парадига муқобил акцияни ўтказиш ниятида.

Мухолифат етакчиларидан бири Левон Гечечиладзе намойишлар Грузиянинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Кутаисида ҳамда Қора Денгиз бўйидаги Батумида ўтказилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG