Линклар

Ватикан: “Папа нацист бўлмаган”


Ватикан матбуот котиби асли немис бўлган Рим папаси Бенедикт XVI ҳеч қачон нацистларнинг Hitler-Jugend, яъни Гитлер ёшлар ҳаракатининг аъзоси бўлмаганини баён қилди.

Ватикан расмийси Федерико Ломбардига кўра, папа 16 ёшлигида семинария толиби сифатида аъзо бўлмиш қўшимча ҳаво мудофааси эскадронининг “нацизм ёки нацистлар мафкурасига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган”.

Ломбарди ўз баёнотини “халқаро матбуотда берилаётган бўҳтон ва уйдирмаларга чек қўйиш” мақсадида қилаётганини таъкидлади.

Бироқ бу баёнот Бенедикт XVIнинг бир нечта интервьюларда Hitler-Jugend ташкилотига ўзи билмаган ҳолда қўшилиб қолганига оид гапларига зид келди.
XS
SM
MD
LG