Линклар

Тўполончи вазир истеъфога кетди


Украина Ички ишлар вазири Юрий Луценко истеъфога кетди. Бунга Луценконинг Франкфурт аэропортида маст ҳолатда безорилик қилиб, немис полицияси томонидан ҳибсга олинганига оид воқеа сабаб бўлди.

Украина парламенти раиси Володимир Литвин Луценконинг истеъфо аризасини ўқиб эшиттирди. Унда Луценко Франкфуртдаги воқеага оид матбуотда берилаётган хабарлар ҳақиқатга мувофиқ эмаслигини ёзган.

Франкфурт аэропорти полициясига кўра, 6 май куни Луценко ва унинг 19 яшар ўғли маст ҳолатда бўлгани учун Сеулга учиб кетаётган учоққа қўйилмаган ва бундан ҳафсалалари пир бўлган ота-бола тўполон кўтарган.
XS
SM
MD
LG