Линклар

Рим папаси Фаластин раҳбари билан учрашади


Рим папаси Бенедикт XVI бугун Байтулҳамга боради. У ерда папа Исо Масиҳ туғилган ибодат қилади ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Рим папаси душанба куни Исроилга етиб боргач, Ватиканнинг мустақил Фаластин давлат қурилиши ғоясини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Пайшанба куни Бенедикт XVI Исроил шимолидаги Исо Масиҳ катта бўлган Назарет шаҳрида ҳам ибодат қилиб, Исроил бош вазири Бенямин Натаняху билан учрашади.
XS
SM
MD
LG