Линклар

logo-print

Андижон воқеаларига 4 йил тўлди


Бугун жаҳоннинг бир қатор шаҳарларида Андижон хунрезлиги қурбонлари хотирасига маросимлар ўтказилади.

Москвада соат 13 дан 14 гача ўзбекистонлик ва россиялик ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон элчихонаси биноси олдида пикет ўтказади. Ушбу тадбирда, шунингдек, Андижон воқеаларидан кейин мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган ўзбекистонликлар ҳам иштирок этади.

Бишкекда ҳам “Фуқаролар коррупцияга қарши” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази ташаббуси билан бир гуруҳ ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси олдида пикет ўтказишни режалаштирган.

Швеция пойтахти Стокҳолмда ўзбекистонлик сиёсий қочқинлар Андижон воқеаларига тўрт йил тўлиши муносабати билан намойишга чиқади.

Айни пайтда Европа, АҚШ ва Австралиядан бошпана топган андижонлик қочқинлар "Андижон - Адолат ва уйғониш" ташкилотига бирлашгани маълум бўлди. Бугун ушбу ташкилотнинг таъсис қурултойи Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида бўлиб ўтади.

Амнести Интернейшнл халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Андижон воқеаларига тўрт йил тўлиши муносабати билан Европа Иттифоқини “2005 йил 13 майда рўй берган хунрезлик юзасидан мустақил халқаро тергов ўтказишни талаб қилиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этиш”га чақириб, очиқ хат йўллади.

“Андижон воқеаларидан бери Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти янада ёмонлашган”, дейилади очиқ хатда.
XS
SM
MD
LG