Линклар

logo-print

Бухороликлар немис маданияти билан танишади


Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси жорий йилнинг 13-16 май кунлари Бухорода немис маданият кунларини ўтказади, дея хабар қилади newsuz.com сайти Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Маттиас Майерга таянган ҳолда.

Жаноб Майер бу йилги маданият кунлари тадбирини “икки давлат маданий алоқаларининг ўзига хос кулминацияси” деб атаган.

Маданият кунлари доирасида элчихона таклифи билан Германия академик филармониясининг қирққа яқин мусиқачиси ҳам Ўзбекистонга келган.

Дипломатлар маданият кунларининг Бухорода ўтказилаётганини немис маданиятини республика ҳудудларига ҳам кенг ёйиш, бухороликларга Германия маданияти билан танишиш имконини бериш мақсади билан изоҳламоқдалар.
XS
SM
MD
LG