Линклар

Ўзбекистон газ эскпортини оширмоқчи


Ўзбекистон жорий йилда табиий газ экспортини 8% га ошириб, 16,2 миллиард куб метрга етказмоқчи. Бу ҳақда Gazeta.uz “Узбекнефтегаз” масъули Шавкат Мажидовга таянган ҳолда хабар қилади.

Унга кўра, хорижга сотилувчи табиий газнинг 15,2 миллиард куб метри бу йил шимолий йўналишда - Россияга экспорт қилинади.

Айни пайтда Ўзбекистон табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширишда давом этмоқчи. Прогнозга мувофиқ, 2009 йилда “Ўзбекнефтегаз” 70 миллиард куб метр газ қазиб олиши керак.

Ўзбекистон табиий газ қазиб олиш бўйича МДҲда иккинчи ўринни эгаллайди ва дунёдаги энг кўп газ қазиб олувчи мамлакатлар ўнлигига киради.
XS
SM
MD
LG