Линклар

logo-print

Афғонистонда худкушлик ҳужуми содир этилди


Афғонистон шарқидаги АҚШ ҳарбий базаси олдида ҳудкуш ҳужум содир этилди.

Полициянинг билдиришича¸ бу хуружда тинч аҳоли вакилларидан камида олти киши нобуд бўлган¸ 16 киши тан жароҳати олган. Қурбон бўлганларнинг барчаси Хўст шаҳри ташқарисидаги ҳарбий база ишчилари бўлган.

Бундан ташқари¸ сешанба куни жангарилар Хўст шаҳрида ҳукумат биноларини нишонга олди.

Расмийларнинг билдиришича¸ бу ҳужумларда 9 киши¸ жумладан хавфсизлик кучлари ходими ва 11 нафар жангари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG