Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:06

"13 май куни Андижонда табиат ҳам йиғлайди"


Швециядаги ўзбек қочқинлари ҳар йил 13 май куни пойтахт Стокҳолмдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет ўтказиб келмоқдалар.
Швециядаги ўзбек қочқинлари ҳар йил 13 май куни пойтахт Стокҳолмдаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет ўтказиб келмоқдалар.

13 май куни Андижон қирғинига бағишланган тадбирлар жуғрофияси бу йил ҳам кенг бўлди. Бишкек¸ Москва¸ Дюссельдорф¸ Стокҳолм¸ Вашингтонда 2005 йилги қонли воқеалар муносабати билан пикет ва чиқишлар бўлиб ўтмоқда.

13 май куни Москва вақти билан соат 13.00да 10дан ортиқ москвалик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва ўзбекистонлик фуқаролар шиддатли ёмғир ёғиб туришига қарамай,Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасини пикет қилдилар.

Инсон ҳуқуқи фаоли Баҳром Ҳамроевнинг Озодликка айтишича, бу нафақат пикет, балки бундан тўрт йил муқаддам Андижон воқеаларида қурбон бўлган одамлар хотирасини ҳам ёд этишдир:

- Ҳам хотирлаяпмиз¸ ҳам пикет қилаяпмиз. Асосий шиорларимиз: “Ислом Каримов ўзбек халқининг душмани””¸ “Ўзбек диктатори судга тортилсин” деган мазмунда. Бундан ташқари Каримовнинг расми чизилган ва унинг пешонасига фашистлар тамғаси босилган. “Андижонда қатлиом қилинди ўзбек”¸ “Ўзбекистондаги сиëсий маҳбусларга озодлик” деган шиорлар билан ҳам турибмиз.

12-13 май куни Андижонда ҳеч қачон қаттиқ ëмғир ëғмаган. Аммо 2005 йил 12-13 май куни Андижонда қаттиқ ëмғир ëққан. Шундан бери биз Россияда қанча намойишлар қилсак¸ Каримовнинг бу жиноятларидан нолиб¸ ҳатто табиат ҳам йиғлайди.

Каримовнинг халқни қатлиом қилгани¸ ноҳақ отиб ташлагани бутун дунëга маълум. Каримов ўлса ҳам унинг атрофидагилар судга келиб жавоб беришига иймонимиз комил¸ дейди Баҳром Ҳамроев.

Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, ҳар йили Андижон воқеаларига бағишлаб ўтказилган пикетларда кўпроқ одам қатнашар эди. Бу йил одамларнинг сони эса кам.

"Чунки ўтган йили пикетларда қатнашган фуқароларнинг қариндошларига Ўзбекистонда тазйиқлар ўтказилган. Шунинг учун бу йил биз одамларни ҳимоя қилиш мақсадида¸ уларнинг пикетга камроқ чиқишларини илтимос қилдик", дейди Баҳром Ҳамроев:

- Бу ерда юрган фуқароларнинг Ўзбекистонда ота-оналари бор. Биз Ўзбекистон режимини яхши биламиз. Отаси учун ўғлини¸ ўғли учун отасини бемалол қамаши ëки ўлдириши мумкин¸ дейди Баҳром Ҳамроев.

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидан бўлган Ҳамидулла Норбеков фикрича, Андижон воқеаларини халқаро жамоатчилик унутмаслиги керак:

- Биз ҳозиргача очилмай қолган жиноятнинг очилишини истаймиз. Кимдир жавоб бериши керак. Қанча бегуноҳ одамлар¸ болалар ўлди.
Пикет ўтказишимиздан мақсад бунга халқаро жамоатчиликнинг эътиборини тортиш. Халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон халқига эътибор беришини истаймиз¸ дейди Ҳамидулла.

Инсон ҳуқуқи фаолларининг айтишларича, Ўзбекистон элчихонаси ходимлари уларни суратларга ва видеотасвирга туширдилар. Бироқ элчихонадан бирор бир расмий вакил чиқиб, улар билан суҳбатлашмади.

Айни пайтда¸ Швеция пойтахти Стокҳолмда ҳам ўзбекистонлик бир гуруҳ қочқинлар, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва диндорлар Андижон воқеаларининг тўрт йиллигини хотирладилар. Швеция парламенти ёнидаги майдонда 30га яқин ўзбекистонлик бир сафга тизилиб, ўз норозилигини изҳор қилди.

Овоз кучайтиргич орқали гапирганлар Андижон воқеалари қурбонлари ёди ҳеч қачон одамлар хотирасидан ўчмаслигини таъкидладилар.

- Бугун Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳридаги Бунторгет майдонида ўзбек мухолифати ва диндорлардан иборат бир гуруҳ йиғилдик. Ўтказилаëтган акциямизда жами бўлиб 25 та одам иштирок этаяпти.

Швед халқи яхшироқ тушунсин деган мақсадда биз талабларни соф швед тилида ëзганмиз. Бу ерда “Каримов мусулмонларга қирғин келтирувчи” деган шиор бор. “Сиëсий маҳбусларга озодлик” деган талабларимиз бор.

Албатта¸ биз асосий урғуни 2005 йил 13 май куни бўлган қирғинга қаратдик. Атрофдаги одамларда қизиқиш бўлаяпти.

Бундан ташқари бу ерда Ўзбекистондаги қирғин ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида мегафонларда инглиз тилида айтилаяпти. Атрофдагилар бефарқ қарашмаяпти¸ дейди Швециядан бошпана топган ўзбекистонлик журналист Тўлқин Қораев.
XS
SM
MD
LG