Линклар

logo-print

АҚШнинг Intel компанияси жаримага тортилди


Европа комиссияси компьютер процессорлари ишлаб чиқарувчи АҚШнинг Intel компаниясига бир миллиард 60 миллион евролик жарима солди.

Европа расмийлари АҚШ компаниясини бозорда рақобат қилиш қоидаларини бузганликда айбламоқда.

Бу ЕИ томонидан хусусий компанияга солинган энг йирик жаримадир.

Айни пайтда Intel компанияси вакиллари жарима солиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш учун ҳаракат қилишларини билдирдилар.




XS
SM
MD
LG