Линклар

logo-print

Умид чечаклари

  • Абдулла Искандар

Абубакрнинг севимли иши уйи олдидан ўтадиган трамвайни томоша қилишу ширин жўхори ейиш.

Абубакрнинг севимли иши уйи олдидан ўтадиган трамвайни томоша қилишу ширин жўхори ейиш.

Абдулҳамид Чўлпон “Чечаклар унгуси кўз ëшларимдан” деб ëзган эди. Андижон қирғини боис мамлакатни тарк қилган оилаларда кейинги тўрт йил мобайнида туғилган ўнлаб фарзандлар шоир ташбеҳига мисолдай кўринади.



Абубакр яқинда икки ëшга тўлади.

Абубакр ҳукумат ўқларидан қочиб Eвропадан бошпана олган андижонлик қочқинлар оиласида дунëга келди.

Абубакрнинг битта акаси ва икки опаси Aндижонда қолган. Абубакр уларнинг фақат расмларини кўрган¸ холос.

Абубакрнинг буви боболари ҳам Aндижонда.

Андижон воқеаларидан кейин Европадан бошпана олган самарқандлик адвокат Салима опа Абубакрга эртаклар айтиб буви меҳрини бермоқда.

Абубакр яқинда бир хасталаниб ҳам олди¸ аммо Европадаги врачлар яхши қарашди унга¸ дейди Салима опа.

- Андижонлик болалар бу ерда яхши ўсмоқда. Доимо врач назоратида. Овқатларида витаминларнинг етарли бўлишига доимо эътибор беришмоқда. Аммо улар юртдан узоқда¸ ғурбатда катта бўлишмоқда. Уларнинг Ўзбекистонда юргани маъқул эди¸ дейди Салима опа.

Андижон воқеаларигача Ўзбекистоннинг икки жойида яшаган Салима опа ва Абубакрнинг онаси Европада ëн қўшни¸ ҳамсоя бўлиб яшашмоқда. Ўртада борди-келди бор.

Салима опа андижонлик қочқинлар оиласининг доимо кутиладиган меҳмонларидан бири. Дастурхондаги ширмой нонлар олис Андижонни эслатади.

Абубакрнинг Андижондаги ака-опалари қаймоқ еб улғайишган бўлса¸ у ширин маккажўхорини сутга ботириб ейишни ëқтиради. Эмизик эмади.

Абубакр Андижондаги ака-опаларидан фарқли ўқ овозларини эшитмасдан сокин ва осойишта ўсмоқда¸ аммо қалбимизда доимо юрт соғинчи бор¸ дейди Абубакрнинг онаси.

- Абубакрнинг Андижондаги бувиси оламдан ўтди¸ аммо биз бора олмадик. У киши ўз набирасининг суратини кўра олганлар¸ холос. Соғинчга даво йўқ экан. Армонда қолдик¸ дейди Абубакрнинг онаси.

Андижонлик шоир Абдулҳамид Чўлпон “чечаклар унгуси кўз ëшларимдан” деган сатрларни ëзган эди. Андижон қирғини боис мамлакатни тарк қилган оилаларда кейинги тўрт йил мобайнида туғилган ўнлаб фарзандлар шоир ташбеҳига мисолдай кўринади.

Улар эркин чечаклар каби дунëнинг турли давлатларида ўсиб улғаймоқда.

Андижон воқеаларидан кейин қочқинлар жамлоғида туғилган илк чақалоқ Исмоил яқинда тўрт ëшга тўлади.
XS
SM
MD
LG