Линклар

Чехияда сайлов куни белгиланади


Жорий йилнинг октябр ойида Чехияда муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилиши мумкин.

Бугун Чехия парламентининг қуйи палатаси депутатлари мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилдилар.

Мазкур қонун лойиҳаси парламент юқори палатаси тасдиғидан ўтгандан сўнг, имзолаш учун мамлакат президентига юборилади.

Сайловларга қадар ҳукуматни муваққат Бош вазир этиб тайинланган Ян Фишер бошқаради.

Жорий йилнинг 23 март куни Чехия парламенти Бош вазир Мирек Тополанек бошлиқ ҳукуматга ишончсизлик билдирган эди.
XS
SM
MD
LG