Линклар

Туркия Бокуни хафа қилмоқчи эмас


Туркия Озарбайжонга расмий Ереван Тоғли Қорабоғ можароси устидаги тортишувда етакчилик ролидан воз кечмагунча Арманистон билан ўз чегараларини очмасликка ваъда берди.

Бу ҳақда Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бокуда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди.

Озарбойжон Туркия ҳукуматининг Арманистон билан алоқаларни яхшилаётганидан хавотир билдириб келмоқда.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг, Туркия ҳукумати расмий Бокуни қувватлашини намойиш қилиш мақсадида Арманистон билан барча чегараларини ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG