Линклар

Карзай минтақа тараққиёти тарафдори


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай минтақавий иқтисодий анжуман чоғида экстремизм ва терроризм минтақа тараққиётига энг катта таҳдид эканини таъкидлади.

Исломободда иш бошлаган анжуманда чиқиш қилган Карзайнинг айтишича, экстремистлар туфайли минтақанинг юз минглаб фуқаролари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

- Бугун Афғонистон ва Покистон жангари ва террорчиларнинг ваҳшийликлари қурбонига айланган. Юз мингдан зиёд эркак, аёл ва болалар ўз уйларини тарк қилишга мажбур бўлган, деди Афғонистон раҳбари.

Икки кунлик анжуманда минтақа давлатларидан ташқари Ғарб давлатлари расмийлари ва халқаро молиявий ташкилот вакиллари иштирок этмоқдалар.

Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний мулоқот ва тараққиёт терроризмга қарши кураш учун энг яхши қурол эканини таъкидлаб, анжуман иштирокчиларини ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни назарда тутган лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга чақирди.

XS
SM
MD
LG