Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:17

Ватикан мусулмонларга мужда йўллади


Рим папаси¸ муқаддас заминдаги уч дин зиëратгоҳларини тавоф қилди.
Рим папаси¸ муқаддас заминдаги уч дин зиëратгоҳларини тавоф қилди.

Яқин Шарққа сафар қилаётган Рим папаси Бенедикт XVI 13 май куни Исо пайғамбар туғилган деб тан олинган Ғарбий Соҳилдаги Байтул-Лаҳм шаҳрига борди. У Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан сўзлашувлар ўтказди.

Чоршанба куни Байтул-Лаҳм шаҳрида нутқ сўзлаган Рим Папаси Бенедикт XVI Исроилдаги консерваторларга ёқадиган дипломатик сўз танламай Ватиканнинг фаластинликлар ҳақидаги қарашини дангал баён қилди.

- Ватикан халқингизнинг ўз она юртида халқаро ҳамжамият тан олган чегара доирасида, қўшнилар билан хавфсиз ва тинч тотув ҳаёт кечирадиган суверен Фаластин давлати қуриш ҳуқуқига эгалигини қўллаб-қувватлайди, деди Рим Папаси.

Айни пайтда Бенедикт XVI Фаластин ёшларига мурожаат қилиб¸ уларни мақсадга эришиш йўлида зўравонликка қўл уришдан тийилишга чақирди.

- Мен Фаластин ҳудудларида яшаётган кўплаб ёшларга шундай мурожаат қилмоқчиман: қалбингиздаги алам ва ўкинчга сабаб бўлган¸ одамлар ҳалок бўлиши ва гувоҳи бўлиб турганингиз вайронагарчиликка йўл қўйманг. Зўравонлик ва терроризмга етакловчи ўткинчи ҳиссиётларга қарши туришга ўзингизда журъат топинг. Бунинг ўрнига тинчлик қарор топишида хизмат қилиши мумкин бўлган амалларни қилинг, деди Рим Папаси.

Бенедикт XVI Исроил армиясининг Ғазо минтақасига ҳужуми оқибатида тинч аҳоли талофатларига йўл қўйилганидан “чуқур афсусланиш” билдирди ва ўз ибодатларида уларнини тез-тез ёд этишини айтди.

Дастлаб Муқаддас заминга сафар деб таъкидланган бўлишига қарамай, Рим Папасининг Яқин Шарққа ташрифи сиёсий жабҳада айбловларга сабаб бўлмоқда.

Душанба куни Рим Папаси Холокост қурбонлари хотираси учун Яд Вашемда қурилган ёдгорликни бориб кўрган эди. Исроилдаги айрим ахборот воситалари Бенедиктнинг ўша ердаги нутқини совуқ ва эҳтироссиз дея баҳолади.

Исроил парламенти раиси Реубен Ривлин Рим Папаси ёшлигида Гитлернинг ёшлар лигасига қисқа муддат аъзо бўлган ва иккинчи жаҳон урушида Германия аскари бўлганига ишора қилиб Бенедиктни “уларнинг бири қисми” деб, кескин танқид қилди.

Исроил парламенти раиси Ривлин Бенедикт XVI Холокост ҳақида худди тарихчи ва бегона одамдек гапирганини айтди.

Ватикан расмийлари таранг вазиятни юмшатишга уринди. Ватиканнинг матбуот вакили Федерико Ломбарди Попни ҳимоя қилиб, у ҳеч қачон ёшлар лигасига аъзо бўлмагани ва фашистлар ғоясини қўллаб-қувватламаганини таъкидлади. Ломбарди Исроилдаги айрим матбуот ёлғон маълумотлар тарқатганини айтди.

Рим Папасининг Яқин Шарққа ташрифи ниҳоясига етмоқда. Бенедикт XVI пайшанба куни Исроилнинг Галилий минтақасидаги Назарет шаҳрида оммавий ибодатга бошчилик қилади. Жума куни Рим Папасининг Исроилдан Римга учиб кетиши режаланган.
XS
SM
MD
LG