Линклар

logo-print

Исроил ҳужумлари масаласи БМТда кўрилди


БМТ Хавфсизлик кенгаши ўтган йилнинг охиридаги Ғазо истилоси пайтида БМТга тегишли идоралар биноларига Исроил томонидан қилинган олтита ҳужумга оид ҳисоботни кўриб чиқди.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин ёпиқ эшиклар ортида ўтган муҳокамалардан кейин журналистлар олдида қилган чиқишида кенгашга аъзо 15 давлат вазият юзасидан ташвиш билдиргани ва “масаланинг тергов қилиниши жараёнига оид маълумотлардан хабардор бўлишга қизиқиш” изҳор этганини баён қилди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сўровига кўра тайёрланган ҳисоботда Исроил БМТ бинолари ва улардаги тинч аҳоли вакилларини ҳимоя қилмаганликда айбланган ҳамда БМТ Исроилдан товон пули ундириши тавсия қилинган.
XS
SM
MD
LG