Линклар

logo-print

Обама фотосуратлар ошкор қилинишини маъқулламайди


АҚШ президенти Барак Обама террорчиликда гумон қилинганларга нисбатан қийноқлар қўлланилгани тасвирланган фотосуратларнинг ошкор қилинишига қарши чиқмоқда. Унинг айтишича, бу АҚШ қўшинларига нисбатан адоватни кучайтириши мумкин.

Обама тергов пайтида ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун масъулларни оқламаса-да, бу фотосуратларнинг ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблашини айтди.

Ўтган ойда Обама маъмурияти суд қарорига мувофиқ, бу суратларни 28 майгача ошкор қилишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG