Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Олимпия қўмитаси раҳбари алмашди


2001 йилдан 2009 йилгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби бўлиб ишлаган Малик Бобоев МОҚ президенти этиб сайланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилади.

Хабарларга кўра, жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош ассамблеясида МОҚ президенти сайлови ўтказилган ва қўмитанинг янги президент этиб 1962 йилда Тошкентда туғилган Малик Бобоев сайланган.

Бунгача Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига Рустам Қурбонов раҳбарлик қилиб келган.
XS
SM
MD
LG