Линклар

Рим папаси Ғарбий соҳилда оммавий ибодат ўтказди


Исо Масиҳ таваллуд топгани айтиладиган Назаретда Рим папаси ўтказган оммавий ибодатда ўн миглаб насроний иштирок этди.

Шу куннинг ўзида католик черкови раҳбари Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан учрашди.

10 май куни Исроил сафарини бошлаган Рим папаси Қуддус ва Байтул-Лаҳмда Исроил президенти Шимон Перес ҳамда Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Бенедикт XVI президентлар билан учрашувда мустақил Фаластин давлати ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

Ҳозирча Нетаняҳу бошчилигидаги Исроил ҳукумати Фаластин давлати ташкил этиш борасида сукут сақламоқда.
XS
SM
MD
LG