Линклар

logo-print

Нетаняҳу Иорданияга сафар қилди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу қирол Абдуллоҳ билан учрашиш мақсадида Иорданияга борди.

Жорий ҳафта бошида Исроил Бош вазири Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашиб, Яқин Шарқ тинчлик жараëни юзасидан фикр алмашди.

Келаси ҳафта эса Бенямин Нетаняҳунинг Вашингтонда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиб, Исроил-Фаластин можаросини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Миср ва Иордания расмий Вашингтон каби минтақада Исроил билан бирга мустақил Фаластин давлати ташкил этилишини қувватламоқда.
XS
SM
MD
LG