Линклар

Пхеньян АҚШ журналистларини судламоқчи


Шимолий Корея икки ой муқаддам Хитой чегарасига яқин ҳудудда ҳибс этилган америкалик икки журналист устидан маҳкама жараëнининг 4 июн куни бошланишини маълум қилди.

Ҳозирча расмий Пхеньян журналистлар ишига оид қўшимча ахборот, жумладан, уларга қўйилаётган айбловлар борасида ҳеч қандай маълумот ошкор қилмади.

Бундан бир оз аввал Шимолий Корея матбуоти америкалик журналистларга ноқонуний тарзда чегарадан ўтганлик ва ҳозирча изоҳ берилмаган "душманчилик" ҳаракатларини амалга оширганлик айби қўйилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG