Линклар

БМТ: Покистон халқаро ёрдамга муҳтож


БМТ нинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарига кўра, кейинги кунлар ичида 834 минг киши Покистон шимол-ғарбидаги уруш ҳудудларини тарк этган.

Янги қочқинлар оқими эса¸ хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасидаги ўтган йилги жанглардан сўнг уйини ташлаб кетган 500 мингдан ошиқ бошпанасизлар сафига келиб қўшилган.

Бугун покистонлик қочқинлар лагерига борган БМТ нинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Антонио Гутерриш катта гуманитар фожеанинг олдини олиш учун Покистон халқаро ёрдам муҳтож эканини таъкидлади.

Қарийб уч ҳафтадан буён Покистон хавфсизлик кучлари Сват водийси ва унга туташ ҳудудларда толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда. Ҳарбийларнинг билдиришича, шу кунгача амалиётлар чоғида бир неча минг жангари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG