Линклар

Чегарада контрабанда моли ушланди


Қозоғистон - Ўзбекистон чегарасида 120 тонна мева-сабзавот ортилган юк машиналари ушланган, дея хабар қилади Kazakhstan Today агентлиги Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Қўмита матбуот хизматига кўра, 13 май куни “Жуантўбе” чегара заставаси (Сариоғоч чегара отряди) участкасида чегарачилар Қозоғистоннинг Сариоғоч туман молия полицияси билан биргаликда давлат рақами бўлмаган 12 та КамАЗ ва ЗИЛ автомашиналарини ушлаганлар.

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар бошқариб бораётган юк машиналарида 120 тоннадан зиёдроқ мева-сабзавот маҳсулотлари бўлган.

Айтилишича¸ ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG