Линклар

logo-print

Грузия мухолифати давлат телеканалидан норози


Грузия мухолифати бугун Тбилисида Давлат телевидениеси биноси олдида пикет уюштирди.

Мухолифатчилар телевидение ходимларидан Тбилисидаги ҳукуматга қарши намойишларни кенгроқ ёритишни талаб қилдилар.

Намойишчиларга кўра, журналистлар Михаил Саакашвили истеъфоси талаби билан бир ойдан буён ўтказилиб келинаётган намойишларни фақатгина салбий жиҳатдан ёритмоқда.

Грузия мухолифати Саакашвили истеъфога кетмагунча Тбилисидаги намойишларни давом эттиришга ваъда берган.

Саакашвили эса 2013 йилга қадар ўз лавозимидан кетмаслигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG