Линклар

Сватлик қочқинлар ёрдамга муҳтож


Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний ҳукумат қуролли кучлари Толибонни тор-мор этишини ваъда қилди.

“Бироқ, - дея қўшимча қилди Ғилоний парламент олдида қилган чиқишида, - Сват водийсидаги жанглар оқибатида ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган юз минглаб қочқинларга ёрдам кўрсатилмаса, Покистон ҳукуматининг жамоатчилик олдидаги обрўсига путур етиши мумкин”.

Айни пайтда БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссари Сват водийсида ҳукумат қўшинлари билан Толибон жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида кейинги ҳафталар ичида 834 мингдан ортиқ тинч аҳоли жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлганини баён қилди.

Ўтган йили бу минтақадан 500 минг аҳоли қочиб кетган эди. Пайшанба куни Покистондаги қочқинлар лагерига борган БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссари Антонио Гутеррес вазиятнинг фожеага айланиб кетишининг олдини олиш учун Покистонга катта ёрдам кўрсатилиши лозимлигини таъкидлади.

Покистон ҳукумати Сват водийсида эришилган мунозарали келишувдан кейин минтақага туташ вилоятларда ўз ҳукмини ўрнатишга уринган Толибон ҳаракатига қарши йирик ҳарбий амалиётни бошлади.
XS
SM
MD
LG