Линклар

Ал-Барадей: “Ядровий хавф сақланиб қолмоқда”


Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Ал-Барадей яқин келажакда яна 10 дан 20 тагача давлат ядровий қурол ишлаб чиқариш имкониятини қўлга киритиши мумкин, дея таъкидлади.

Британияда чиқадиган "Guardian" газетасига берган интервьюсида агентлик раҳбари бунинг олдини олишнинг ягона йўли ядровий салоҳиятга эга давлатлар иложи борича тезроқ ўз арсеналларини камайтириши ҳамда ядровий синовлар ва қуролларда қўлланувчи ядровий материалларни ишлаб чиқаришни маън этувчи халқаро келишувларни қабул қилиши лозимдир, дея таъкидлади.

Ал-Барадейга кўра, ядровий қуролларнинг тарқалиши хавфи, айниқса, Яқин Шарқда долзарбдир.
XS
SM
MD
LG