Линклар

Россия ЕИ лойиҳасига қарши


Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренко Европа Иттифоқининг “Жанубий йўлак” лойиҳасини беҳуда ва тижорат нуқтаи назаридан шубҳали, дея атади.

Европа Иттифоқи 8 май куни Прагада ўтказилган саммитда каспийбўйи минтақаси ва Яқин Шарқдан энергия ресурсларини Европага етказишга оид янги режани эълон қилган эди.

Нестеренко “Европанининг энергетик хавфсизлиги масаласини Россия иштирокисиз ҳал қилиш самарасиз” бўлишини таъкидлади.

- Бизнингча, “Жанубий йўлак” деб аталаётган лойиҳани Европа учун энергия заҳираларининг асосий таъминотчиси бўлмиш Россия манфаатларини инобатга олмасдан амалга ошириш сиёсий тадбирдан бошқа нарса эмас, деди Россия расмийси.
XS
SM
MD
LG