Линклар

АҚШ Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллайди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Қўшма Штатлар Грузиянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда собит қолажагани баён қилди.

Оқ уйнинг бунга оид расмий баёноти пайшанба куни Байденнинг Грузия президенти Михаил Саакашвили билан телефон сўзлашувидан кейин эълон қилинди.

Грузия президенти маъмуриятининг телефон сўзлашувига оид баёнотида Байден Саакашвилининг демократик тарзда сайланган ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлагани ҳам айтилган. Бироқ Оқ уйнинг расмий баёнотида Саакашвили ҳукуматига таклиф этилган таянчга оид сўзлар йўқ.

АҚШ баёнотида Байденнинг “Грузия ҳукумати мухолифатнинг давом этаётган намойишларга босиқ муносабат кўрсатаётганини олқишлагани” айтилган.
XS
SM
MD
LG