Линклар

logo-print

Бенедикт XVI Нетаняҳу билан учрашди


Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Рим папаси Бенедикт XVI дан Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Исроилга қарши баёнотларини қоралашни сўради.

Нетаняҳу ва Бенедикт XVI қарийб 15 дақиқа давомида ўзаро суҳбатлашиб, Яқин Шарқдаги вазият ҳақида фикр алмашди.

Рим папаси Яқин Шарққа қилаётган зиёрати давомида мустақил Фаластин давлатини қуриш ғоясини қўллаб-қувватлашини қайта-қайта таъкидлади.

Ўнг қарашлардаги Ликуд партияси етакчиси бўлган Нетаняҳу Фаластин давлати қурилишига қарши чиқиб келади.

Исо Масиҳ катта бўлган Назарет шаҳрида пайшанба куни қилган ибодати чоғида Бенедикт XVI мусулмонлар ва насронийларни ўзаро қарама-қаршиликлар ва адоватни эсдан чиқаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG