Линклар

Каннда “Форс мушуклари” намойиш этилди


Францияда ўтаётган Канн кинофестивалида Эрон ҳукумати рухсатисиз суратга олинган филм намойиш бўлиб ўтди.

Баҳман Ғубадий режиссёрлик қилган “Форс мушуклари ҳақида ҳеч ким билмайди” номли филми Эрондаги цензура ва расмийлар томонидан таъқиқланган мусиқа муаллифлари ҳақида ҳикоя қилади.

Канн фестивалида иштирок этаётган режиссёрга кўра, филмни суратга олиш жараёнида расмийлари икки марта картина муаллифларини ҳибсга олмоқчи бўлган.

АҚШ ва Эроннинг қўшфуқароси бўлган журналист Собирий ушбу филмнинг ҳаммуаллифларидан биридир.
XS
SM
MD
LG