Линклар

logo-print

Сватда жанглар вақтинчалик тўхтатилди


Покистон армияси Сват водийсида жорий этилган комендантлик соатини вақтинчалик бекор қилди.

Расмийларга кўра, бундай қарор маҳаллий фуқароларнинг уруш ҳудудларини тарк этишига имконият яратиб бериш мақсадида қабул қилинган.

Пайшанба куни БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари Сват водийсида ҳукумат қўшинлари билан толибон жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида сўнги ҳафталар ичида 834 мингдан ортиқ тинч аҳоли уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлганини билдирди.

Толиблар Сват водийсидан ташқаридаги туманларда ҳам шариат қонунлари жорий этишга урингандан сўнг ҳукумат кучлари жангариларга қарши кен кўламли ҳарбий амалиётларни бошлади.
XS
SM
MD
LG