Линклар

logo-print

Энг қиммат Евронигоҳ


16 майга белгиланган Евронигоҳ финалида¸ сиëсатнинг мусиқа¸ либослар ва бачканаликка вақтинча йўл бериши кутилмоқда.

16 майга белгиланган Евронигоҳ финалида¸ сиëсатнинг мусиқа¸ либослар ва бачканаликка вақтинча йўл бериши кутилмоқда.

Евронигоҳ қўшиқ танлови 54 маротаба ўтказилмоқда. Дунëнинг 42 мамлакати бу танловда иштирок этиш истагини билдирди. Танловдан чиқиб кетган Словакия бу гал иштирок этишни маъқул топган бўлса Сан-Марино иқтисодий етишмовчилик боис унда қатнашмайдиган бўлди.

Танлов Москвадаги Олимпия спорт мажмуасида ўтказилмоқда. Россиялик хонанда Дима Биланнинг 2008 йил Белградда ўтган Евронигоҳ танловида ғолиб бўлгани 2009 йилги танловга мезбонлик ҳуқуқини Россияга олиб берди.

Ҳисоб-китобларга кўра Москвадаги танловга камида 24 миллион евро харж бўлади. Евронигоҳ тадбиридан репортаж олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган Россиянинг 1- ТВ канали раҳбари Константин Эрнстга кўра бу танловдан фойда кўриш ҳақида гап йўқ.
Эрнстга кўра Россия ҳукумати танлов кам кўстини қоплаш учун бир миллиард рубл ажратган.

Тадбирни ëйинлаш харажатлари 1-канал зиммасига тушган.

Евронигоҳ 2009 танловининг ижрочи раҳбари Сванте Стокселиусга кўра умумий сарф-харажатнинг 30 фоизини Британия¸ Испания¸ Германия ва Франция қоплаган.

Сиëсий ҳарорат ëки Грузия Путинга қарши

Евронигоҳ ташкилотчилари Грузиядаги Stephane and 3G гуруҳининг танловдаги иштирокини таъқиқлашди.

Ташкилотчаларга кўра қўшиқ матнидаги Put In (Бир нарсани тиқиш) калимаси Россия Бош вазири Владимир Путин исмига шаъмадай эшитилган. "We don't wanna put in" калимаси "Биз Путинни истамаймиз" деган маънода тушунилган.

Қўшиқ нақоратидаги "We don't wanna put in/ The negative move/ It's killin' the groove " - "Биз ëмон қадам ташлашни истамаймиз, чунки у ритмни ўлдиради" деган мисралар Кремлдаги мулозимлар асабини қақшатди.

Охир-оқибат Грузия гуруҳи танловдан чиқариб юборилди.


Бесоқолбозлар бойкоти

Евронигоҳнинг Москвадаги танлови Россиядаги жинсий озчиликлар камситилганига эътибор қаратиш учун бесоқолбозлар тарафидан қулай фурсат сифатида кўрилди.

Улар танлов куни Москвада бесоқолбозлар парадини ташкил қилиш ташаббуси билан чиқишди.

Лесбиян аëллар ва гейларга нисбатан тоқатсизлиги билан танилган Москва мэри парадга изн бермади.

Ҳолландиянинг De Toppers гуруҳи бу қарордан ғазабга келиб¸ танловни бойкот қилишга чақирди аммо гуруҳнинг ўзи ярим финалда овоз тўплай олмай¸ танловдан тушиб қолди.


Товус қуши - Евронигоҳ 2009 тимсоли

Бу йилги Евронигоҳ шиорсиз ўтмоқда аммо турфа ранг патларини хиромон айлаган товус қуши танлов рамзи сифатида тасдқиқланди.
Товус қушининг ўз чиройли бўлса ҳам хунук овоз чиқаришини билганлар Евронигоҳ деб номланган башанг танловдаги мусиқанинг ҳаминқадарлигига яхши ишора бўлибди¸ дейишмоқда.

Евронигоҳ: Базм авжида
XS
SM
MD
LG