Линклар

logo-print

Евроҳудуд иқтисоди пастга шўнғимоқда


ЕИнинг статистика агентлиги евроҳудуднинг 16 давлатида иқтисодий ўсиш суръати жорий йилнинг биринчи чорагида 2.5 фоизга қисқарганини маълум қилди.

Агентликнинг билдиришича, Европа давлатларида бундай ҳолат 1995 йилдан буён илк бор кузатилмоқда.

Европанинг етакчи давлатларидан бири Германияда иқтисоднинг пастга чўкиши сўнгги уч ойда 3.8 фоизни ташкил этган. Бу эса¸ Германия бирлашгандан буён кузатилган энг ёмон кўрсаткичдир.

Италияда ҳам ялпи ички маҳсулот кўлами 2.4 фоизга тушиб кетган.

Франция иқтисоди 1.2 фоизга қисқаргани маълум бўлгандан сўнг, мамлакат иқтисоди расман рецессияда деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG