Линклар

logo-print

Рим папаси Яқин Шарқ сафарини тугатди


Рим папаси Бенедикт XVI Муқаддас замин бўйлаб қилган 8 кунлик сафарини ниҳоясига етказди.

Рим папаси ўз сафари давомида Иордания, Исроил ва Фаластинда бўлиб, бир қатор муққадас жойларни тавоф қилди¸ маҳаллий ҳукумат расмийлари ҳамда дин уламолари билан учрашди.

Исроилдан кетиш арафасида Бенедикт XVI Исроил билан ëнма-.н мустақил Фаластин давлатининг ташкил этилиши Яқин Шарқдаги уруш, хунрезликлар ва терроризмни тугатишга хизмат қилишини таъкидлади.

Пайшанба куни Исо Масиҳ таваллуд топгани айтиладиган Назарет шаҳрида оммавий ибодат ўтказган Бенедикт XVI мусулмонлар ва насронийларни ўзаро қарама-қаршиликлар ва адоватни эсдан чиқаришга чақирди.
XS
SM
MD
LG