Линклар

Россия ҳамкорлари сафини кенгайтирмоқда


Россия Европа давлатларига энергия манбаларини етказишни назарда тутган Жанубий оқим газ қувурини қуриш борасида бир қатор ҳамкорлик шартномаларини имзолайди.

Бугун Сочида Россия ва Италия Бош вазирлари Владимир Путин ҳамда Сильвио Берлускони учрашуви якунида икки давлатлатнинг йирик энергетик ширкатлари Газпром ва ENI ўртасида шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Шу куннинг ўзида Россиянинг Газпром ширкати Болгария, Сербия ва Греция энергетик компаниялари билан ҳам ҳамкорлик келишувлари имзолайди.

Жанубий оқим газ қувури Россия газини Қора денгиз орқали Болгария, Греция, Сербия, Венгрия ва Италияга етказишни мақсад қилган.
XS
SM
MD
LG