Линклар

Туркманистонда амнистия эълон қилинди


Туркманистонда навбатдаги оммавий амнистия эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов телевидение орқали қилган чиқиши чоғида маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркманистонда жами 1700 маҳбус, жумладан, 29 нафар хорижлик озод этилади.

Туркманистон қамоқхоналаридаги маҳбусларнинг сони шу пайтгача расман ошкор қилинмаган.

Туркманистон ҳукумати ҳар йили минглаб маҳбусларни озод қилади.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакилларининг таъкидича, ҳукумат бу каби ҳаракатлар билан мамлакатда демократия ва қонун устиворлиги ҳурмат қилинишини намойиш этишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG