Линклар

Ҳелмандда жангарилар йўқ қилинди


Афғонистон жанубида рўй берган тўқнашувларда Толибоннинг 20 дан зиёд жангариси маҳв этилди.

Ҳелманд вилояти ҳокими матбуот вакилининг билдиришича, толиблар Навзод туманида иккита полиция участкасига ҳужум қилган ва полиция ходимларини чекинишга мажбур қилган.

Бироқ хавфсизлик кучлари НАТО ҳаво зарбалари ёрдамида жангариларни тумандан қувиб чиқаришга муваффақ бўлган.

Айни пайтда Буюк Британия қўшинлари қўмондонлиги Ҳелманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида британиялик аскар нобуд бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG