Линклар

logo-print

ШҲТ дипломатлари Москвага тўпланди


Бугун Москвада Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Вазирлар минтақавий ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қиладилар.

Москва учрашуви 15-16 июн кунлари Екатеринбургда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитига тайёргарлик сифатида кўрилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТга аъзо давлатларни ўзаро ҳамкорлик алоқаларини сусайтирмасликка чақирди.

Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Россия президенти Дмитрий Медведевнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG