Линклар

Медведев НАТОни танқид қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев НАТОнинг Грузиядаги ҳарбий машқларини танқид қилди.

Россия телевидениесига берган интервьюда Дмитрий Медведев НАТОнинг шарқ томон кенгайиши янги бўлинишларга сабаб бўлиб, Европа хавфсизлигига путур етказганини таъкидлади.

-АҚШ, Канада, ЕИ, НАТО ва унинг собиқ совет иттифоқидаги ҳамкорлари янги хавфсизлик битими ишлаб чиқишда иштирок этишлари лозим, деди Россия раҳбари.

Россия ва НАТО 2008 йил август ойидаги Россия-Грузия ҳарбий можаросидан сўнг музлатиб қўйилган ўзаро алоқаларни яқиндан бошлаб қайта тиклашга киришди.

Бироқ ўтган ҳафта россиялик ва канадалик дипломатларнинг Москва ҳамда Брюсселдан чиқариб юборилиши ортидан Россия-НАТО муносабатлари қайтадан кескинлашди.
XS
SM
MD
LG