Линклар

Нексия олганга текин Матиз


“Уз-ДЭУ” автомобил ширкатининг Россиядаги ваколатхонаси 2 апрелдан 15 майгача Нексия (Nexia) сотиб олган кишига бепул Матиз (Маtiz) совға қилиш акциясини ўтказди.

CA-NEWS агентлигининг ваколатхона матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, “Уз-ДЭУ”нинг Россиядаги барча расмий дилерлари иштирок этган акцияда Нексия сотиб олган 65 харидорга Матиз совға қилинган.

Шундай қилиб, янги Нексия учун ўртача 8500 АҚШ доллари тўлаган россиялик харидорга қиймати ўртача 5500 доллар бўлган Матиз қўшиб берилган.

Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда шу кунда энг арзон Нексия 10100 доллардан, энг арзон Матиз эса 6700 доллардан сотилмоқда.
XS
SM
MD
LG