Линклар

logo-print

Сўхда ўзбек чегарачилари қирғизистонликларга ўқ отди


Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Қирғизистон Боткен туманидаги Қиштут қишлоқ ҳукумати масъуллари маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, 15 май куни тушдан кейин туман марказидан Таян қишлоғига кетаётган енгил автомашинадаги йўловчиларга қарата ўзбек чегарачилари уч марта ўқ отганлар.

Ўқ автомобилнинг олд ойнаси ва ғилдирагига теккан. Бундан қўрқиб кетган икки йўловчи аёлнинг қон босими кўтарилиб кетиб, Таян қишлоқ касалхонасига етказилган.

Мазкур ҳодисадан кейин яқин атрофдаги беш қишлоқда яшовчи қирғизистонлик йиғилиб келган пайтда ўзбек чегарачилари қочиб кетганлар.

Қирғизистоннинг Боткен ҳамда Ўзбекистоннинг Сўх туман раҳбарлари кечга яқин мазкур масала юзасидан учрашганлар.
XS
SM
MD
LG