Линклар

logo-print

Италия Россия билан ҳамкорликни кучайтирмоқда


Россия президенти Дмитрий Медедев бугун Москвада Италия бош вазири Сильвио Берлускони билан учрашиб, савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалаларни муҳокама қилди.

Жума куни Сильвио Берлускони Сочида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиб, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказди.

Шу куннинг ўзида Россиянинг Газпром ширкати Италия, Греция, Болгария ва Сербия энергетик компаниялари билан "Жанубий оқим" газ қувурини қуриш борасида ҳамкорлик шартномалари имзолади.

Шунингдек, бугун Владимир Путин Сочида Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдуғон билан учрашади.

Туркия энергия ресурсларини Россияни четлаб ўтган ҳолда Европага етказишни назарда тутган “Набукко” лойиҳаси иштирокчисидир.
XS
SM
MD
LG