Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи тарқалишда давом этмоқда


Туркия ва Ҳиндистонда ўта хавфли H1N1 вирусига чалиниш ҳолатлари қайд этилди.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, Амстердам ва Истанбул орқали АҚШдан Ироққа парвоз қилаётган фуқарода "чўчқа гриппи" деб номланаётган янги вирус аломатлари аниқланган.

Ҳиндистон расмийлари ҳам Бирлашган Араб Амирликларидан учиб келган шахсда мазкур вирус аниқланганини маълум қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Мексикадан тарқала бошлаган мазкур касаллик жаҳоннинг 37 та давлатида қайд этилиб, вирусни юқтирганлар сони етти мингдан ортган. Шу кунгача тўртта давлатда 61 киши мазкур вирусдан вафот этди.
XS
SM
MD
LG